Сайёр қабулни вилоят ҳокими тасдиқлайди

– Айрим ҳолларда фуқаролар раҳбарлар томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллардан хабар топмай қоляпти. Бундай қабуллар ўтказиш учун тартиб ёки жадвал белгиланганми?

Элёр САЛИМОВ,

Тойлоқ тумани.

– Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори билан "Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом" қабул қилинган. Яқинда унга ўзгартириш ва қўшимчалар  киритилди.

Жумладан, низомга қўшимча 551 банди киритилиб, бунда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларда сайёр қабул қилиш бўйича жадваллари ишлаб чиқилиб, мос равишда юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди.

Анвар ХОЛМУРОДОВ,

вилоят адлия бошқармаси масъул ходими.