Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси 18 декабрь куни чақирилади

2020 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълум қилди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисини 2020 йил 18 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларга доир суд қарорларини қайта кўришнинг процессуал тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир.

Шунингдек, 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ижро этилишининг бориши тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Бундан ташқари, Кенгаш мажлисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига доир намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.