Сеулдан келган самолёт йўловчилари Tошкент аэропортида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди

Коронавируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Tошкент аэропортининг халқаро терминали алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси берган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилгандан сўнг ва СAРС белгилари йўқлиги тасдиқлангач, йўловчилар карантин хонасидан чиқиб кетишларига рухсат берилади.