Сирдарёнинг техноген офат кузатилган ҳудудларидаги эпизоотологик ва экологик ҳолатлар СамВМИ олимлари томонидан ҳам ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти топшириғи билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси мудири, профессор Н.Халилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятининг табиий офат кузатилган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида жойлашган маҳаллалар ҳудудларида бўлиб қайтишди.

2020 йил 29 май куни Сирдарё вилоятига етиб борган ишчи гуруҳ аъзолари сув тошқини оқибатида талафот етган ҳудудларда юзага келган муаммоларни ўрганди. Ҳудудлардаги атроф-муҳитни инфекция ва инвазиялар билан ифлосланиш даражасини аниқлаш мақсадида ўша атрофдаги тупроқ ва кўлмак сувлардан намуналар олишди.

Гуруҳ аъзолари томонидан ҳудудларда жойлашган чорвачилик хўжаликларида юзага келган муаммоларни илмий ўрганиш мақсадида туманнинг “Сирдарё  момиқ қуёнлари” фермер хўжалигидаги қуёнларнинг ветеринария санитария ва зоогигиеник ҳолати ва озиқ-овқат захираси ўрганилди ва аниқланган  муаммолар бўйича керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

Вилоят ҳудудларидан олинган намуналар махсус лабараторияларда илмий жиҳатдан текширилиши натижасида хўжаликлардаги эпизоотологик ва экологик ҳолатлар аниқланади ва керакли  чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ахборот хизмати.