Сизга нуқсонли товар сотишдими? Алмаштиринг ёки кўрилган зарарни ундиринг

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол сотувчи томонидан ёки шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:


* товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб олиш;
* товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;
* товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки нуқсонларни бартараф этишга қилинган харажатларни қоплаш;
* харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
* шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.