Сўнгги пайтда нега коронавирус аҳоли орасида кўпаймоқда?

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда мутахассис нега коронавирус аҳоли орасида кўпайгани юзасидан фикр билдирди:

— Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди. Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди.

Нурмат Отабеков аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса, карантин тадбирлари янада кучайтирилиши мумкинлигини таъкидлади.