Сўровнома натижалари: 65 фоиз иштирокчилар туғруқхоналарда суюнчи пули талаб қилинаётганини билдирди
Каналимизда “Туғруқхоналарда ҳозир ҳам суюнчи пули талаб қилиняптими?” саволи билан сўровнома ўтказилган эди.
Бир ярим мингдан зиёд ўқувчилар мазкур савол юзасидан ўз муносабатини билдирган. Энг кўп иштирокчилар “Ҳа, сўраб олади” жавобида тўхталган — 65 фоиз.
Шунингдек, қатнашчиларнинг 17 фоизи “Талаб қилишмайди, лекин ўзимиз берамиз” деган жавобни танлаган. Яна 12 фоиз респондентлар суюнчи талаб қилиш масаласида “Анча камайган” жавобини танлаган бўлса, энг кам — 6 фоиз қатнашчилар “Йўқ” жавобида тўхталиб, ҳозирда суюнчи талаб қилинмаслигини билдирган.
Сўровнома остида ўнлаб ўқувчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини қолдирган. Улардан билиш мумкинки, туғруқхоналардаги тиббий хизмат ва суюнчи масаласида ҳали-ҳамон кўпчилик салбий таассуротга эга. Мисол учун, бир қатор фойдаланувчилар, туғруқхоналарда “суюнчи” пули қатъий қоида қилиб олингани ва айни пайтда 200 минг сўм эканини билдирган.