ССВ: Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг аксарияти 30-50 ёш атрофида
❗️Жорий йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, “COVID-19” инфекцияси қайд этилганлар 43 476 нафар (шундан 17 751 нафари аёллар, 25 725 нафари эркаклар) бўлса, шундан 40 880 нафари (94 фоизи) соғайган.
🦠 Коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг ёш кўрсаткичлари қуйидагича:
🔸12 173 нафари (28 фоиз) 30-39 ёш;
🔸10 304 нафари (23,7 фоиз) 20-29 ёш;
🔸7 521 нафари (17,3 фоиз) 40-49 ёш;
🔸5 347 нафари(12,3 фоиз) 50-59 ёш;
🔸2 652 нафари (6,1 фоиз) 10-19 ёш;
🔸2 565 нафари (5,9 фоиз) 60-69 ёш;
🔸1 956 нафари (4,5 фоиз) 0-9 ёш;
🔸739 нафари (1,7 фоиз) 70-79 ёш;
🔸219 нафари (0,5 фоиз) 80 ва ундан катта ёш оралиғига тўғри келади.
6 сентябрь ҳолатига кўра, “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморлар учун тайёрланган шифо ўринларида 2 251 нафар бемор даволанмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ф. Шарипов. – Уларнинг 198 нафари ўта оғир, 366 нафари оғир ҳолатда. Ўта оғир ва оғир ҳолатдаги 564 нафар беморлардан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPAP режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда.
📍Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро, ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.
❗️Мамлакатимизда коронавирус бўйича сўнгги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, касалланиш ва ўлим ҳолатлари, асосан, юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ва ортиқча вазн, тамаки, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, шунингдек, камҳаракат инсонларда кўпроқ учраган.