Статистика: Самарқанд вилояти бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2 миллион 663 минг сўмни ташкил этди
- 27.07.2022 14:19
- 166
- Иқтисодиёт
Cтатистика қўмитаси юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш миқдорини маълум қилди.
Унга кўра, 2022 йил январ-июнь ойларида Республикадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3 миллион 540,5 минг сўмни ташкил этиб, (2021 йил январ-июнь ойларида 2 миллион 968 минг сўм бўлган) 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,3 фоизни ташкил қилди.
Ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти бўйича ўртача ойлик иш ҳақи - 2 миллион 663,2 минг сўм.
Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшмасига ажратмалар киради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Юбилей тўйлари керакми?
- Кеча, 16:14
- Жамият
Саратонга даво топишни мақсад қилган қиз
- Кеча, 16:07
- Самарқанд