Сув ости кемаси топилди. Супертанк лойиҳаси нега ёпилди?
#Ўқинг_қизиқ!
Бу «Малютка» М-96 кичик сувости кемаси фин кўрфази бўйидан топилди. 1944 йил сентябрда мина билан тўсилган Нарв райони ҳудудида разведкага чиқиб қайтиб келмаган совет сувости кемаси шу тариқа изсиз йўқолган эди.
Яқинда уни 42 метр чуқурликда бутун экипажи билан сувостида ётгани аниқланди. Уруш бошида унинг командири «сувости М1 сузувчи»си Александр Мариненко эди. 1943 йил март ойида уни С-13 сувости кемаси командири лавозимига тайинлашади. Унинг бошчилигида С-13 Германиянинг Вильгелм Густалафа флотига қарашли энг йирик ҳарбий кемасининг сувга ғарқ қилади.
***
«Патронаж» паркида «Объект 2.92» улкан замбаракли совут танкини кўрдим, бунақа танк дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ. Нега бу лойиҳани ёпишган”, деб савол беради Коламна шаҳридан С.Синичкин.
Ҳарбий эксперт Виктор Мураховский шундай жавоб беради:
- Гап шундаки, унинг пушкаси ҳаддан ташқари катта бўлгани учун танк қўшинлари топшириқ бажара оладими, деган саволни қўяди. «Объект 292» Ленинградда Киров заводи конструкторлик бюросида яратилган. Унга 152 мм. калибрли пушка ўрнатилган, Т-80 танк шасси ҳам кучли тассурот қолдиради. Аммо бу танк серияли равишда ишлаб чиқаришга қўйилмайди. Лекин Россия ҳозирда ундан қудратли «Армата» танки яратилган ва дунёда унинг тенги йўқ.
Т.Шомуродов тайёрлади.