Тадбиркорларга валюта айирбошлаш билан шуғулланиш учун рухсат берилиши мумкин
Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳада хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида хусусий тиббиёт муассасаларига ҳайдовчиларни ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади.
Муҳокама 31 декабрга қадар давом этади.