Таҳририятга 1 миллиард сўмлик қарздорлик ундириб берилди

Бунга қарздорнинг шартнома бандларини бажармагани сабаб бўлган ва анчадан бери қарзини тўламасдан келган.

Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 2 мартдаги қарорига асосан “Dobusiya Samarqand Aqualand” масъулияти чекланган жамиятидан “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририятига 1 миллиард 89 миллион сўм қарзни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “Dobusiya Samarqand Aqualand” масъулияти чекланган жамиятидан “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририятига 1 миллиард 89 миллион сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди ва мазкур ижро иши тамомланди.

Фарҳод Баратов,

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.