Ташқи ишлар вазирлиги Россияда 25 нафар ўзбекистонликни “қуллик”дан қутқарди
- 29.10.2019 11:26
- 70
- Жамият
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси томонидан Астрахан вилоятида ўтказилган сайёр қабулда 25 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросига ёрдам берилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ростов-Дондаги консул Хужабахлил Асамов ўзбек диаспораси раҳбари Баходир Аминов билан 25 нафар Ўзбекистон фуқаролариинг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмагани тўғрисида маълумот олиб Харабали туманига борди. Кўрилган чоралар натижасида ҳужжатлар қайтарилди, иш ҳақи тўланди, ҳамюртларимиз эса ватанга юборилди.
Хизмат сафари чоғида аниқланган шу ва бошқа ҳуқуқбузарликлар юзасидан консулхона Астрахан вилоятининг тегишли органларига мурожаат қилишини маълум қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа