Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТАТУ Самарқанд филиалида 620 ўринли талабалар ётоқхонаси ҳақидаги маълумот ёлғон

2021 йилнинг 22 январь куни “Зарафшон” газетаси ва Zarnews.uz сайтида “Талабалар муаммоси кўп, улар қачон бартараф этилади?” мақоласи берилди.

Унда биз, яъни филиал ахборот хизмати томонидан тақдим этилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида 2014 йилда 620 ўринли ётоқхона қурилиши режалаштирилгани ҳақидаги маълумот кейинчалик ўрганишларимиз натижасида ўз тасдиғини топмади.

Шунингдек, мақолада “филиал директори” сифатида қайд этилган Зайниддин Қаршиев ҳозирги кунда директор вазифасини бажарувчидир.

Филиал раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига давлат хусусий шериклик асосида талабалар учун ётоқхона қуриш таклифи билан чиққан. Барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби филиалдаги талабалар турар жойи масаласи яқин йилларда ўз ечимини топишини маълум қиламиз.

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ахборот хизмати.