Теҳрон МАГАТЭга Эрон ядровий объектларидаги кузатув камераларига йўл очди
- 13.09.2021 10:23
- 18
- Хориж
Теҳрон ва Халқаро Атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Эрон ядровий иншоотлари мониторинги параметрларини келишиб олишди. Бу қарор Ислом Республикаси вице-президенти, Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эсламий ва МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг қабул қилинди. Гросси мулоқотни конструктив деб айтди.
"Бугун биз бу ердаги агентлик ускуналарининг узлуксиз иши билан боғлиқ аниқ натижага эришдик. Яъни, МАГАТЭнинг Эрондаги ядровий объектларидаги видеокамераларга киришга рухсат берилди. Бу МАГАТЭга, шунингдек, бутун дунёга маълумот ва ҳаммаси жойидалиги кафолати сифатида зарур, деди Рафаэль Гросси.
Маълум бўлишича, МАГАТЭ инспекторларига МАГАТЭ ва Эрон атом энергияси ташкилотининг қўшма муҳрлари остида сақлананувчи агентлик ускуналарини таъмирлаш ва информация ташувчисини алмаштиришга рухсат берилган.
Бундан ташқари, апрель ойидан буён Теҳрон ва воситачи давлатлар гуруҳи Эрон ядровий битимини асл ҳолида тиклаш имконияти ҳақида музокара олиб бормоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа