Жаҳон ядровий арсенали – инсоният 13 мингга яқин жанговар каллакка эга

Дунёнинг тўққизта давлатининг ядро арсеналида 2022 йил бошига кўра, 12,7 минг жанговар каллакдан ташкил топган. Бу ҳақда Америка олимлари федерациясининг янги тадқиқотида айтилган.

"Совуқ уруш давридан бери ядро арсеналларини қисқартириш бўйича эришилган ютуқларга қарамай, дунёда ядро каллакларининг жамланган захираси жуда юқори даражада қолмоқда. 2022 йил бошида тўққизта давлатда 12700 дан ортиқ жанговар каллаклар мавжуд", дейилади ҳисоботда.

Барча ядровий каллакларнинг тахминан 90 фоизи Россия ва АҚШга тегишли бўлиб, уларнинг ҳар бирида беш мингдан ортиқ ядровий қурол мавжуд. Бошқа ҳеч бир ядровий давлат миллий хавфсизлигини таъминлаш учун бир неча юздан ортиқ ядро қуролига эҳтиёж сезмайди, дейилади ҳисоботда.

Жойлаштирилган, сақланган ва утилизация қилиниши кутилаётган ядро каллакларини ҳисобга олган ҳолда, тўққиз давлат қуйидаги қуролларга эга: Россия – 5977, АҚШ – 5428, Хитой – 350, Франция – 290, Буюк Британия – 225, Покистон – 165, Ҳиндистон – 160, Исроил – 90, Шимолий Корея - 20, дейилади тадқиқотда.

Тарихий нуқтаи назардан, «совуқ уруш» давридан бери дунёдаги ядро қуроллари сони сезиларли даражада, яъни 1986 йилда – 70300 та энг юқори чўққидан 2021 йил бошидаги 13000 тага камайган.