Тез тиббий ёрдамда «Дамас» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда
- 25.05.2021 18:45
- 80
- Саломатлик
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Республика шошилинч тез тиббий ёрдами илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов маълум қилди:
«2016 йилда атиги 800 та «Тез ёрдам» шохобчаси мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 1666 тага етказилган. Тез тиббий ёрдам бригадалари 2016 йилда жами 1648 тани ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда 2685 тага етган.
2016 йилда Тошкент шаҳри тез ёрдам тармоғида бор-йўғи 4 та реанимобиль бор эди. Биргина ўтган 2020 йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 160 дона «Форд» русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинди.
Бугун эса республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 та реанимобиль мавжуд. Аста-секин тез тиббий ёрдамда «Дамас» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда».
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 7 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 29 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!