Тиббий хизмат компьютерлашмоқда - зарур шифокорларни топишнинг осон ва тез усули

*Реклама ўрнида

Ҳар куни ҳаётимизда турли хил вазиятларга дуч келамиз. Айниқса, ҳозирги рақамли технологиялар ривожланган, вақт жуда тезлик билан ўтаётган бир пайтда асабийлик, руҳий зўриқиш, чарчоқ ёки диққатнинг ортиқчалиги кишини ҳолдан тойдиради. Ана шу ҳолатларнинг сурункали давом этиши эса турли хасталикларнинг бошланишига сабаб бўлади.

Статистика маълумотларига қараганда, ҳозирги кунда энг кўп учраётган касалликларнинг аксарияти асаб тизими билан боғлиқ экан. Бундай касалликларнинг кўпчилиги асабларнинг зўриқиши сабабли келиб чиқмоқда. Ҳатто кичик ёшдаги болаларда ҳам турли хил асаб касалликлари учраб тургани кишини ўйлантиради. Бундай вазиятда эса, албатта, малакали шифокор невропатологларга эҳтиёж ортади.

Шундай вазиятлар бўладики, ўзимиз таниган, доимий кўрикдан ўтиб турадиган шифокорларимизни муайян сабабларга кўра тополмай қоламиз, натижада бошқа мутахассис қидиришимизга тўғри келади. Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилда med24.uz сайти ишга тушди.

Мазкур портал орқали Тошкент шаҳридаги тиббий муассасалар, шифокорлар ва тиббий хизматлар тўғрисида барча керакли маълумотларини қидириш имконияти мавжуд. Шунингдек, сайтда мунтазам равишда арзон шароитларда даволаниш учун тиббий муассасаларда ўтказилаётган акциялар ҳақида янгиликлар, гўзаллик ва саломатлик ҳақида фойдали маълумотлар, касалликлар ҳақида билимлар ҳам ёритиб борилади.

Порталнинг яна бир қулай томони телеграм-ботнинг ҳам мувжудлигидадир. Бот орқали сиз Тошкент шаҳридаги исталган тиббиёт муассасидаги шифокор кўригига реал вақтда ёзилишингиз мумкин.

Сайтдан фойдаланишнинг яна қуйидаги афзалликлари мавжуд:

  • 100 дан ортиқ тиббий касблар рўйхатидан танлаш имконияти;
  • ҳар бир касб турида сайтга киритилган шифокорлар сони, консультация нархлари, онлайн ёки телефон орқали ёзилиш имконияти тўғрисида маълумот;
  • нафақат хусусий клиникалар, балки давлат клиникалари ҳақида улар ихтисослашган йўналишлар бўйича қидириш имконияти, клиникаларнинг манзили, телефон рақамлари, иш вақти, хизмат нархлари ҳақида барча маълумотларини олиш имконияти;
  • ўзингиз яшаб турган манзилда жойлашган клиникалар ва шифокорлар ҳақида маълумот олиш имконияти;
  • шифокор ёки клиника ҳақида бошқа фойдаланувчилар фикрлари билан танишиш имконияти.

Сайтимиздан ўз сўровингиз бўйича ишончли мутахассис топишда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратишингизни тавсия қиламиз:

  • шифокорнинг мутахассислиги, таълими ва иш тажрибаси;
  • хизмат нархлари;
  • ушбу шифокорга билдирилган шарҳлар.

Дейлик, сизга малакали невропатолог керак бўлиб қолди. Бунинг учун med24.uz сайтига кириб асосий менюдан шифокорлар бўлимини танлайсиз, 100 дан ортиқ тиббий касблар ичидан невропатолог бўлимига кирасиз. Сизга сайтга киритилган барча невропатологлар рўйхати кўрсатилади. Сиз ўзингиз яшайдиган тумандаги давлат ёки хусусий тиббий муассасаларни танлашингиз, шифокорнинг машҳурлик даражасига кўра саралашингиз мумкин. Шунингдек, сайтда ҳамма клиникаларда ҳам учратиш қийин бўлган эпилептолог, флеболог, мануал терапевтлар, миколог, маммолог, трихолог, проктолог шифокорларни ҳам қидирув орқали топсангиз бўлади.

Шифокорлардан ташқари порталдан давлат шифохоналари, поликлиникалар, илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар, косметология клиникалари, диагностика марказлари, туғруқхоналар, ихтисослашган клиникалар ҳам гуруҳларга ажратиб кўрсатиб ўтилган. Жумладан, биргина неврология йўналиши бўйича 274 та, жарроҳлик бўйича 224 та, стоматология бўйича 395 та, педиатрия бўйича 246 та, кардиология бўйича 249 та тиббий муассаса маълумоти киритилган, бу рўйхатлар доимий равишда янгиланиб боради.

Яна бир фойдали жиҳати, хизматлар бўлимида эмлаш, массаж ва мануал терапия, тиббий маълумотномалар олиш бўйича ҳам клиникаларни топса бўлади. Порталнинг ўзбек ва рус тилларида бирдек олиб борилиши эса аҳолининг барча қатламларига хизмат қилишини таъминлайди.