«Толибон» Афғонистондаги қамоқхонага ҳужум қилди, 35 дан ортиқ жангари ўлдирилди
- 02.08.2021 15:35
- 132
- Хориж
«Толибон» Афғонистоннинг Гильменд провинциясидаги Лашкаргаҳ шаҳридаги қамоқхонага бостириб киришга уринган, бироқ ҳукумат кучлари ҳужумни қайтарган, деб хабар беради РИА Новости.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, жазони ижро этиш муассасасига ҳужум қилган 40 жангаридан 38 нафари ўлдирилган, иккитаси яраланган.
Ҳукумат шаҳарга юзга яқин махсус кучларни тортди. Қайд этилишича, ҳужум пайтида провинция полицияси бошлиғи Холид Вардак жароҳат олган.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва «Толибон» ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда. Гуруҳ қишлоқларнинг муҳим ҳудудларини эгаллаб олди ва мамлакатдан халқаро ҳарбий контингент чиқиб кетиши билан йирик шаҳарларга ҳужум бошлади. Афғонистон хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб терроризмга қарши операциялар ўтказмоқда.
Қўшма Штатлар 11 сентябрга қадар ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқишни режалаштирмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа