"Толибон" олий раҳбари амалдорларни танқид қилишни тақиқлади
- 22.07.2022 23:16
- 136
- Хориж
Афғонистонни назорат қилувчи "Толибон" олий раҳбари мулла Ҳайбатуллоҳ Охунзода амалдор ва мансабдор шахсларни танқид қилишни тақиқловчи фармон имзолади.
"Ислом таълимотига кўра, мансабдор шахсларни асоссиз айблаш ва уларни ёлғон (ҳақиқатдан йироқ) маълумотлар билан танқид қилиш мумкин эмас», дейилган "Толибон" чоп этган манбаларда.
Ислом динида ғийбат ва миш-мишлар гуноҳ саналади, улар мусулмонлар ўртасида нафрат уйғотиб, эътиқодни заифлаштиради, дейилади ҳужжатда.
"Толибон" раҳбари тўғри қарор қабул қилганлигининг исботи сифатида Қуръон ва Ҳадисдан мисоллар келтирган.
"Ислом тамойилларига риоя қилиш барча ватандош, мужоҳид ва оммавий ахборот воситаларининг бурчи бўлиб, уларга мувофиқ тарзда ҳаракат қилишлари шарт", дейилган ҳужжатда.
Қонунни бузганлар жазоланади, лекин қандай жазо қўлланиши буйруқда кўрсатилмаган.
Муниса Шамсиева тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!