Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати узайтирилади

Олий таълим вазирлиги маълум қилишича, кўпчилик талаба ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир ОТМдан бошқа ОТМга кўчираётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича вазирлик томонидан тегишли таклифлар тайёрланди.

Унга кўра, тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Давлат комиссиясининг тегишли йиғилиш баёнига асосан республикамиздаги давлат олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йилнинг 20 ноябрь санаси этиб белгиланган эди.