Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Томошами ёки сиёсий ўлим: Трамп Нью-Йоркдаги суд олдида

АҚШнинг собиқ президенти Трампнинг адолат билан мисли кўрилмаган учрашуви ОАВ учун томошага айланди. Собиқ президент душанба куни папарация армияси ва ўз тарафдорлари ҳамроҳлигида Флорида аэропортига келди.

Трамп сешанба куни Манхэттен судида порно юлдуз Сторми Дениэлсга тилини тийишига берган пора сабаб айбловлар қўйилиши учун Нью-Йоркка келди.

Американинг собиқ раҳбари ва миллиардер тунни вақтинча қалъага айлантирилган Трамп минорасида ўтказди: атрофдаги барча кўчалар хавфсизлик кучлари томонидан тўсиб қўйилган.

Трамп устидан суд жараёни ҳақидаги фикрлар жамиятни иккига бўлди.

"Менимча, бугун мамлакат иккига бўлинган. Ўйлайманки, биз тан олишимиз керак, гап ким кимни судга бераётгани эмас. Гап адолатда", - дейди "Euronews" ўтказган сўровда Манхэттен кўчасидан бир фуқаро.

"Унга нисбатан 10-7 йиллик иш бўйича фоҳишага берилган пора ҳақида айблов қўйиш хато! Ва буни оғир жиноят деб кўрсатиб бўлмайди", - дейди яна бир ўткинчи.

Трампга айблов қўйиладиган суд биносида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бу АҚШ тарихида биринчи марта мамлакатнинг собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортилишидир.

Трамп Нью-Йорк округи прокуратурасини коррупцияга ботган, унинг суд жараёнини “жодугарлар ови” деб атади ва айбловларни ўқийдиган судья ундан “нафратланишини”, айтди.