Томскдаги ёнғинда 11 киши қурбон бўлган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда
- 21.01.2020 10:39
- 208
- Хориж

21 январь куни Томск вилояти Асинов туманида (Россия) юз берган ёнғин оқибатида 11 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ёнғиннинг умумий майдони 208 квадрат метрни ташкил қилган. Уни ўчиришда 19 киши ва 6 та техника иштирок этган.
Ёнғинни ўчириш вақтида бинодан 11 кишининг жасади топилган.
Томск ФВВ хизматининг маълумотларига кўра, куйиб кетган бино ётоқхона бўлган, унда "Гринвуд" МЧЖ ёғоч тайёрлов компаниясининг 12 ходими яшаган. Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.
ФВВнинг дастлабки хабарларига кўра, қурбон бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин.
Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мурожаатчилар эътирофидаги депутат
- 35 дақиқа аввал
- Жамият
Россия дронлари илк бор НАТО мамлакати ҳудудида
- 36 дақиқа аввал
- Хориж
Соғлом кишиларни жиннихонага жойлаган ҳайдовчи
- 41 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар
- 2 соат аввал
- Долзарб
Никоҳдан ўтишда тиббий кўрик бекор қилинмади
- Бугун, 11:49
- Саломатлик