Тўсатдан миллионер бўлиб қолган кишилар
Ҳар қандай ишдаги муваффақиятсизлик омадсизлик ёки кўзёшлар учун сабаб эмас, балки тақдирнинг инъоми ва муваффақият сари қадам сифатида қабул қилиниши керак. Шундайдир ҳам, лекин кўпинча тақдирнинг зарбаларига ўз муносабатни ўзгартириш жуда қийин. Келинг, ушбу тамойил амалда қандай ишлаши ва муваффақиятсизлигидан сабоқ олган одамлар ҳаётидан лавҳаларни мисол қилиб кўриб чиқамиз.
2016 йилда Америкалик Гленда Блеквелл исмли аёл эрига лотерея чипталари cотиб олиш пулни беҳуда сарфлаш эканлигини исботлаш учун чипта сотиб олди. Натижада у 1 миллион доллар ютиб олди.
1992 йилда металл детектори ёрдамида йўқотилган болғасини қидираётиб, Англиялик нафақахўр 15 234 тангадан иборат Рим хазиналарини топиб олди. Британия ҳукумати ер эгаси сифатида унга 1,75 миллион фунт (тахминан 2 миллион АҚШ доллари) тўлаган. Кейинчалик у болғасини ҳам топиб олди.
Айлин Грэф исмли аёл онлайн дунёда биринчи виртуал кўчмас мулкни сотиш орқали ҳақиқий миллионерга айланган. Уни “Иккинчи ҳаёт Рокфеллери” деб ҳам аташади.
Грэф шунингдек, 2006 йилда Хитойда ўзининг виртуал товарларни яратишда 3D-чат сайти каби турли хизматлар кўрсатадиган, ҳозирда 80 дан ортиқ вақтли дастурчи ва рассомлар ишлайдиган Anshe Chung Studios, Ltd. номи билан танилган ҳақиқий компаниясини ҳам яратди. У виртуал дунёда тўлиқ ишлаб топган даромади 1 миллиондан ошган биринчи шахсдир.
Буюк Депрессия (1929-1939 йиллар) даврида АҚШнинг Флорида штатининг камбағал оилалари яшайдиган кичик шаҳарчанинг бир банкчиси аҳолини Coca-Cola компанияси акцияларини сотиб олишга кўндирган. Кейинчалик бу шаҳар аҳоли жон бошига энг бой шаҳарга айланди ва ҳозирда у ерда камида 67 та миллионер бор.
2008 йил. Шимолий Дакота штатида эр-хотин ер остидан хом нефть топилгунга қадар ўз ранчосида қарийб етмиш йил камтарона яшаган. Дастлаб улар бунга шубҳа билан қарашди, бироқ тез орада нефтчилар бир йил ичида бу жуфтликни миллионерга айлантирган йирик нефть конини топишди.
Келиб чиқиши ирландиялик бўлган америкаликларнинг ўз мамлакатлари тупроғига бўлган муҳаббатини билиб олган Алан Жекинс исмли тадбиркор уларга импорт қилинган тупроқ солинган қопларни сота бошлади. Энди у ва унинг шериги кўп миллион долларлик компанияга эга.
Америкалик 87 ёшли ҳуқуқшунос ўз қабрини устига сепиш учун (олдиндан) 100 000 долларга Ирландия тупроғини сотиб олди, Янги Англиялик бошқа бир киши эса ўзи қурган уй ён атрофида бу тупроқни ётқизиш мақсадида 148 000 долларга буюртма берди. Қизиғи, ҳатто ирландиялик бўлмаган, хурофотга ишонадиган хитойликлар ҳам омад келтиришига ишониб, ушбу тупроққа буюртма бера бошладилар.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.