«Тойлоқ-Ургут» йўлида содир бўлган ЙТҲда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди
- 09.06.2019 09:03
- 494
- Самарқанд
Шу йил 7 июнь куни соат 19:30 ларда Тойлоқ тумани Шоккаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тойлоқ-Ургут» йўлининг 3-километрида мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшаган 47 ёшли Б.Б. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва Тойлоқ туманида яшаган 27 ёшли А.Ҳ.нинг бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Тўқнашувдан «Дамас» автомашинаси йўл четидаги ариқга тушиб кетган.
Натижада иккала автомашина ҳайдовчилари касалхонага олиб кетилаётган вақтларида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим