«Toyota Prado»ни олиб қочган шахс ушланди
- 04.12.2019 11:29
- 181
- Ўзбекистон
Аниқланишича, жорий йилнинг 3 декабрь куни тахминан соат 13:15 ларда Тошкент вилояти Тошкент туманидан 19 ёшли Ш.Т. очиқ ҳолда калити ўзида қолдириб кетилган «Toyota Prado» автомашинани олиб қочган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор-қидирувлар натижасида автомашина Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон чорраҳасида ушланган.
Ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган Ш.Т. ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
машина ўғирлаш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!