Трамп ҳукуматни эгаллаб олишга тайёргарлик кўряптими?
Оқ уй AҚШ президенти Доналд Трамп сайлов натижаларини бекор қилишга ва мамлакатда ҳукуматни эгаллаб олишга тайёрланаётгани гумон қилмоқда. Бу ҳақда Axios нашри маълум қилди.
Трамп маъмуриятидагиларнинг таъкидлашича, Aмерика раҳбари ўзининг собиқ миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Флинн ва адвокат Сидни Пауелл билан жуда кўп вақт ўтказмоқда. Расмийлар шундан Трамп сайлов натижаларини ўзгартириб, ҳукуматни эгаллаб олишидан хавфсирашмоқда.
Нашр манбаси Флинннинг ҳарбий ҳолат жорий этиш ва овозларни автоматик рўйхатдан ўтказиш ва ҳисоблаш мосламаларини мусодара қилиш тўғрисидаги ғояларидан хавотирда. Шунингдек, уларни Трамп Пауеллни сайловларни сохталаштириш бўйича махсус маслаҳатчи этиб тайинлаш истаги хавфсиратмоқда.
Нашрнинг ёзишича, мавжуд сиёсий вазиятдан ҳатто тарихда маъмуриятнинг бадтар тартибсизлик ва қонунбузарликларини кўрган сиёсатчилар ҳам ташвишда.
Илгари AҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ҳануз AҚШ президентлик сайловларида мағлуб бўлганини тан олмаяпти. Унинг фикрича, демократик рақиби Жо Байден катта фарқ билан олтита «тебранувчи» штатларнинг барчасида сайловни ютқазган.
15 декабрь куни демократик партиядан AҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден президентлик пойгасида ғолиб чиқиш учун зарур бўлган сайловчилар коллегияси овозларини олгани маълум бўлди.