Трамп коронавирусга қарши эмлаш режаларини ошкор қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Twitterдаги саҳифасида коронавирусга қарши ҳозирча эмланмаслиги ҳақида айтган.

«Оқ уйда ишлайдиган одамлар, агар бунга алоҳида эҳтиёж бўлмаса, вакцинани мамлакат аҳолисини эмлаш дастури доирасида кейинроқ олишлари керак. Мен бунга тузатиш киритдим. Шахсан ўзим эмлашни режалаштирмаяпман. Лекин уни кейинроқ, қулай фурсатда, албатта олишни кутаман», деб ёзган у.

Аввалроқ, “Thye Washington Post” Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Эллиотнинг маълумотини эълон қилди: "Америка Қўшма штатларида биринчи бўлиб юқори лавозимли амалдорларни COVID-19 га қарши эмлашга қарор қилинди. Улар коронавирус инфекциясига қарши биринчилардан вакцина олиши зарур бўлган гуруҳ тоифасига киритилган", дея таъкидлади вакил.

Бунгача Bloomberg манбаларига таяниб, АҚШ президенти Доналд Трамп ва Американинг бошқа юқори мартабали амалдорларига тез орада коронавирусга қарши эмлаш таклиф этилиши ҳақида хабар тарқатган эди. Газетанинг ёзишича, вакцина тез кунларда ҳукуматнинг учала тармоғи (қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд)да мамлакат учун муҳим вазифаларни бажарувчи мансабдорларга тақдим этилади.