Трамп мудофаа бюджетини блоклади

АҚШ президенти Доналд Трамп Конгресснинг ҳар иккала палатаси томонидан қабул қилинган мамлакат мудофаа бюджетига вето солди. Бу ҳақда «РИА Новости» Оқ уйга манбаларига асосланиб хабар берди.

«Резолюцияни қайтараман. У миллий хавфсизликни таъминловчи кескин муҳим чораларни ўз ичига олмаган, фахрийларимиз ва ҳарбий тарихимизга ҳурмат билдирилмаган бандлардан иборат бўлиб, хорижий сиёсат ва миллий хавфсизлик жиҳатдан Америка манфаатлари устунлигини таъминлашда маъмуриятим уринишларига зиддир», деди Американинг амалдаги раҳбари.

Трамп бир неча бор бюджет лойиҳасини блоклашга ваъда берган эди. Унинг таъкидлашича, резолюция қабул қилинишидан Хитой кўпроқ манфаатдор. Лойиҳада шунингдек, "Шимолий оқим-2" газ қувури қурилишига қарши санкциялар мавжуд.

Аввалроқ мамлакатда жорий молиявий йил учун 1 октябрдан бошланган мудофаа бюджети лойиҳаси АҚШ Конгресси томонидан маъқулланган эди. У иккала палатада ҳам керакли миқдордаги овозларни олди.

Шунингдек, АҚШ президентининг фикрига кўра, ҳужжатдаги «хабарлар одоби тўғрисида»ги қонуннинг 230-моддаси бекор қилиниши керак. Трамп у мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солишига амин бўлмоқда. Ушбу бандга биноан, маълум ижтимоий тармоқ таҳрир қилиб, фойдаланувчи шарҳи учун жавобгарликни бўйнига олмайди. Трамп ва унинг маъмурияти цензура учун хизматларни жавобгарликка тортиш тарафдори.