Трампнинг сайловолди штаби раҳбарида COVID-19 аниқланди
- 04.10.2020 08:00
- 88
- Хориж
АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби раҳбари Билл Степиен коронавирус инфекцияси билан касалланди. Бу ҳақда 3 октябрь куни Politico нашри хабар берди.
Тақдим этилган маълумотга кўра, Степиенга коронавирус ташхиси 2 октябрь куни қўйилган. "Унда инфекциянинг грипп каби енгил белгилари кузатилмоқда”, дейилган хабарда.
42 ёшли Степиен карантинга олинган, у уйда туриб ишлашни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқасида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сиз ҳам ҳис қилдингизми?
- 1 соат аввал
- Самарқанд
ЮНЕСКО Бош директори Самарқандга келди
- Бугун, 08:49
- Самарқанд
Китобларда жо бўлган тарих, ижод ва ҳаёт
- Кеча, 19:56
- Жамият
Дунё мамлакатларидаги ғалати қонунлар
- Кеча, 17:43
- Ўқинг, қизиқ!