Трампнинг штаби туҳмат учун жавобгарликка тортилади
Дастурий таъминот ва овоз бериш машиналари сотадиган Dominion Voting Systems компаниясининг мансабдор вакили президент Доналд Трамп штаби ва унинг тарафдорларини 2020 йилги президентлик сайловларини сохталаштирганликда туҳмати учун судга берди. Бу ҳақда The Independent ёзади.
Даъвогар – компаниянинг хавфсизлик ва маҳсулот стратегияси бўйича директори Эрик Кумер Жо Байденга сайловларни ўғирлашда ёрдам бериш мақсадида компаниядаги лавозимидан фойдаланганликда айбланиб, айни пайтда яширинишга мажбур.
Трампнинг штабидан унинг адвокатлари Сидни Пауэлл, Руди Джулиани ташқари даъво бўйича жавобгарлар рўйхатида ОАВ - Newsmax ва One America News Network, OANN репортёри Шанель Рион ва блогер Мишель Малкин ҳам бор. Даъвогар Кумэр президентлик сайловларини сохталаштирганликда гумон қилиниб, кўплаб ёлғон оммавий баёнотлар орқали унга қасддан руҳий азоб етказилганликда айбламоқда. Бундан ташқари, жавобгарлар унинг ҳаётига қасд қилиш билан қўрқитиб, таъқиб қилишган. Бу билан улар «овоз бериш тизимлари бўйича миллий эксперт» сифатида унинг обрўсига беҳисоб путур етказган. Даъво Денвердаги Колорадо округ судига топширилган.
«2020 йилги президент сайловлари ҳақидаги сохта фитна назарияларининг кенг тарқалиши шахсан мен ва минглаб америкалик сайлов тизими ишчилари, расмийлар учун, озодлик, адолат, ошкора сайловлар учун ўзининг сиёсий эътиқодларидан воз кечган ҳам республикачилар, ҳам демократлар учун вайронакор оқибатга эга бўлди», дейилади Кумера баёнотида. У ҳозир шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида турар-жойини махфий сақламоқда.
15 декабрь куни АҚШ президентлигига демократик партия номзоди президентлик пойгасида ғолиб бўлиш учун зарур сайловчилар коллегияси овозларини олгани маълум бўлди. Трамп АҚШ президентлик сайловидаги мағлубиятини тан олишдан бош тортиб келмоқда. Унинг фикрича, «тебранувчи» олтита штат натижалари сохталаштирилгани ва Байден сайловда катта фарқ билан ютқазганига ишончи комил.