Трампнинг собиқ меҳмонхонасини бузиш ҳуқуқи аукционга қўйилади
АҚШ президенти Доналд Трампга аввал тегишли бўлган «Trump Plaza» меҳмонхона ва ичидаги казино йўналтирилган портлатиш орқали бузилади. Atlantik City (Нью-Жерси) шаҳри маъмурлари бундай ҳуқуқни кимошди савдосига қўймоқчи. Бу шаҳар мэри Марти Смоллнинг Facyebookдаги нутқидан маълум бўлди.
«Биз ушбу бинони Трампнинг ўтмиши сифатида бузмоқчимиз. Трамп банкротлик тўғрисидаги қонунлардан фойдаланиб, Атлантик-Сити шаҳрида катта пул топди. Кейин эса шаҳар ва унинг аҳолисини ўз ҳолига ташлаб қўйди», деди Смолл. Бино бузилиши АҚШ президентлик сайловида республикачилар партиясининг мағлубиятига нисбатан белгиланмоқда.
Аукциондан йиғилган маблағ ўсмирларни касб-ҳунар ўргатишга сарфланади.
«Trump Plaza» 31 декабрда бузилиши керак эди. Аммо бу 2021 йил февралга қолдирилди. Бино 2014 йилдан бери ёпиқ бўлиб, айни пайтда 84 ёшли миллиардер Кард Иканга тегишли. Бу Трамп империясининг ягона иморати эмас. Бир пайтлар миллиардер шундай «Trump Plaza»лардан 6 тасини қурдирган бўлиб, улардан бири Исроилда.