Туманлардаги барча сайлов участкаларига дизель генераторли қурилмалар ўрнатилди

Эртага, 22 декабрь куни Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи Самарқанд вилоятидаги барча сайлов участкаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Самарқанд ҲЭТК” АЖ томонидан ҳам пухта тайёргарлик кўрилди.

Вилоятда 1052 та сайлов участкалари мавжуд бўлиб, 7 та сайлов участкаларидаги жараёнлар тўғридан-тўғри онлайн тарзда кузатиб борилади. Шу боис жойлашув ҳудуди бўйича ҳар бир сайлов участкарига шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари томонидан масъуллар бириктирилиб, уларга бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида жойлашган марказий сайлов участкасига “UPS 200” ускунаси ўрнатилди. Шунингдек, СамДУнинг тарих факультетида жойлашган 66-сайлов участкасидаги трансформаторлар кўрикдан ўтказилиб, носозликлар бартараф этилди. Туманлардаги барча сайлов участкаларида дизель генераторли қурилмалар ўрнатилиб, уларга масъул ходимлар бириктирилди.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.