Туну кун меҳнат қилаётган шифокорлар учун тадбиркор бепул овқатлар етказилишини йўлга қўйилди

Ижтимоий тармоқларда шифокорларимиз «Биз сиз учун ишда қолдик, Сиз биз учун уйда қолинг» деб номланган ўзига хос челленж бошлаб юборишди.

Ушбу челленж ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва кўпчилик юртдошларимизни ҳам таъсирлантиргани рост.

Бу воқеадан руҳланганлар орасида “Havoqand People” компаниялар гуруҳи асосчиси (Les Ailes, Chopar Pizza ресторанлар тармоғи) Аҳмад Мелибоев ҳам бор ва у ўзига хос ташаббус билан чиқди.

Бугундан бошлаб 1 апрелга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги штаби, Call-маркази ва ушбу инфекцияга чалинганликда гумон қилинган беморларни даволаш муассасаларида туну кун меҳнат қилаётган шифокорлар учун “Les Ailes”, “Chopar” ресторанларидан бепул овқатлар етказилиши йўлга қўйилди.

Аҳмад аканинг айтишича, унинг жамоаси аҳоли саломатлиги учун курашаётган шифокорларга кўмакка тайёр ва уларга нонушта, тушлик ҳамда кечки овқатлар улар истаган вақтда етказиб берилади.

"Мард фарзандлар эл бошига иш тушганда синалади. Ана шундай хайрли ишларга бош қўшаётган тадбиркорлар ишига Ўзи барака берсин!", дейилган "koronavirusinfouz" каналида.