Туркияда автобус “авария”си оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Туркия ғарбидаги Баликесир шаҳри яқинида йўналишли автобус ЙТҲга учраши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 18 киши тан жароҳати олди.

"Соат 4:40 да (Тошкент вақти билан 6:40), “Баликесир – Эдремит” йўналишида ҳаракатланаётган автобус Баликесир ҳудудидаги ҳалқа йўлда бошқарувни йўқотди ва ағдарилди. 11 киши воқеа жойида, уч киши касалхонада вафот этди. 18 киши жароҳат олди", дея хабар берди маҳаллий ҳукумат.

Бу Туркияда охирги икки кун ичида автобус иштирокидаги иккинчи йирик автоҳалокат. Шанба куни ғарбий Маниса провинциясида автобуснинг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 30 киши яраланган эди.