Туркияда жамоат транспортида тик турган ҳолда ҳаракатланиш тақиқланди

Туркия президенти Режеб Таййиб Эрдўған мамлакатда COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолати кўпайганлиги сабабли, жамоат транспортида тик турган ҳолда ҳаракатланиш тақиқланганини мълум қилди. Бу ҳақда Газета.ru хабар берди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакатда инфекция тарқалиши фаоллашган. Шу сабабли коронавирус билан кураш олиб бориш чора-тадбирлари кучайтирилади.

“Кафе ва ресторанлар янада қаттиқроқ назорат қилинади. Жамоат транспортларида тик турган ҳолда харакатланиш қатъий тақиқланади”, деди президент.

Шунингдек, у ниқоб тақиш режимини бузганларнинг барчаси жаримага тортилишини таъкидлади.