Туркияда содир бўлган зилзилада Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган
- 27.09.2019 16:38
- 152
- Хориж
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси шаҳарда содир бўлган зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг жабрлангани тўғрисида маълумот келиб тушмаганини хабар қилди.
ТИВ хабарида қайд этилишича, Бош консулхона одатдаги тартибда ишламоқда.
Маълумот учун, Истанбул шаҳрида 26 сентябрь куни 5,9 балли зилзила содир бўлган. Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг маълум қилишича, табиий офат оқибатида 34 киши жабрланган. 473 та бино зарар кўрган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа