Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда
"Ўзгидромет" хабар беришича, 9-10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Шу кунларда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кўтарилади. 9 январда кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+15 даража илиқ бўлади, 10 январда ҳарорат кечаси +5...+8 даража, кундузи +15...+18 даража илиқ, жанубий ҳудудларда +20 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб республика бўйича туман тушади.
11 январда мамлакат ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража илиқни ташкил этади. Шимолда кечаси -3...-8 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.