Твердаги авиаҳалокат: Жасадлардан бири Пригожинники экани аниқ бўлди, самолёт ҳалокатининг асосий версияси айтилди
Россиянинг Тверь вилоятида ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари жасадларини, жумладан, бизнесмен ва "Вагнер" ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг жасадини визуал идентификация қилиш ҳалокатдаги жиддий нуқсонлар туфайли имконсиздир, дейилади "Фантанка" telegrami каналида.
Бироқ "Вагнер" командирларидан бири Бироқ Пригожинни, бармоғи йўқлигига қараб таниган.
Экспертлар ҳам билвосита далиллар орқали Пригожин самолётда бўлганлигини аниқлашга муваффақ бўлган. Бироқ ҳали экспертиза хулосаси эълон қилинмаган.
Шунингдек, “База” telegrami-канали ўз манбаларига таяниб, Евгений Пригожин самолётининг ҳалокати асосий версияси - санузел яқинидаги хизмат кўрсатиш бўлимида портлаш содир бўлганини даъво қилмоқда. Терговчилар фикрига кўра, бомба қўниш мосламаси бўлинмасига ўрнатилган бўлиши эҳтимолдан йироқ: у ёнилғи бакларига яқин жойлашган ва агар шундай бўлганида самолёт ерга тушгунча ёниб бўлар эди. Эҳтимол, бортга бири ишламаган тақдирда, иккинчи портловчи мослама ўрнатилган бўлиши ҳам мумкин.
Текширув Петербургга учишдан олдин Шереметевода самолётга техник хизмат кўрсатиш босқичини ишлаб чиқишдан бошланган. Ходимлар билан суриштирув олиб борилмоқда.