Уч элак

Бир киши Суқротдан сўради:

-Биласанми, дўстинг сен тўғрингда нималар деди?

-Шошма, сабр қил, - тўхтатди уни Суқрот, - Айтмоқчи бўлганингни аввал уч элакдан ўтказгин.

-Уч элакдан?

-Ҳа, аввал ҳақиқат элагидан. Айтмоқчи бўлганинг ҳақиқатлигига ишонасанми?

-Йўқ, мен буни фақат эшитдим.

-Демак, сен бу тўғрими ёки йўқми билмайсан. Унда иккинчи элакдан ўтказ – эзгулик элагидан. Сен дўстим тўғрисида нимадир ёмон гап айтмоқчисан, лекин бунинг тўғрилигига ҳатто ўзинг ҳам ишонмайсан. Учинчи – фойда элагини синаб кўрайлик. Сен айтиб бермоқчи бўлганинг менга шунчалик ҳам муҳимми?

-Билмайман. Сенга зарур бўлмаса керак.

-Шундай экан, - хулоса қилди Суқрот. – Сен менга айтмоқчи бўлган нарсаларда на ҳақиқат, на эзгулик, на фойда бор. Демак, гапиришингга ҳожат йўқ.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.