Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уч йилда бир марта ерларда шўр ювилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг шўрини ювиш ишларини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ерларнинг шўрини ювиш ишлари ишлаб чиқилган ва илмий асосланган тавсиялар бўйича мақбул муддатларда ва шўр ювиш нормаларига амал қилган ҳолда бажарилади.


Ерларнинг шўрини ювиш ишлари ҳар уч йилда камида бир марта лазер ускунали ёки узун базали ер текислагичлар билан текисланган ҳолда амалга оширилади.

Шўр ювиш ишлари учун сув олиш хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага асосан ажратилган сув олиш лимити доирасида амалга оширилиб, сувнинг ҳисоби юритилади.