Учрашув баҳона СамИСИнинг 3 нафар талабаси ишли бўлди

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Қ.Собиров, АТБ “Ҳамкор банк”, “Ипотека банк” “Капитал банк” вилоят филиали бошқарув раислари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талаба-ёшлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда меҳмонларнинг мамлакат иқтисодиётидаги иқтидорли кадрларга бўлган талаб ва уларни тайёрлашдаги камчилик ҳамда ютуқлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда давомида банк етакчилари ҳамда институт маъмурияти билан дарс жараёнларини ҳамкорликда ташкил этиш масаласида келишувга эришилди.

Институтнинг иқтидорли талабаларидан уч нафари банкларга синов асосида ишга тавсия этилди.

СамИСИ матбуот хизати.