"Умра" хизматини кўрсатган айрим фирмаларнинг лицензияси йўқлиги аниқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ, жорий йил 1 ноябридан бошлаб фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
“Умра” зиёратига боришда қарорда келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдалинишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлаш тавсия этилади.
Лицензияга эга бўлмай “Умра” тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланаётган 23 та тадбиркорлик субъектига камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилди.
Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган “Орзу Травел”, “Ласточка - Планета”, “Premier Wanderlust”, "Bobissalam-Travel”, "Muslim-Tour MT”, “Delta Smart Project” МЧЖларнинг “чиқиш туризми” фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари Тошкент шаҳар туризм бошқармасининг қарорлари билан амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатилди.