Умрага отланган 74 ёшли аёл йўлдан қайтарилди

Умра сафарига Ал-Қувайт шаҳри орқали йўл олган ўзбекистонлик аёл ортга қайтишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

74 ёшли фуқаро Ҳ.Н. Жидда шаҳрига умрани адо этиш учун Ал-Қувайт шаҳри орқали йўл олган ва юрак хуружи туфайли парвоздан қолдирилиб, касалхонага ётқизилган.

Даволаниш муолажаларидан сўнг аёл 15 декабрь куни “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг рейси билан Ўзбекистонга қайтарилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан Қувайтда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг зарур ҳолларда Ал-Қувайт шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг +965-2539-65-15 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатилди.