Университет кутубхонасига Пекиндан китоблар жамланмаси ҳадя қилинди
- 08.10.2023 11:41
- 39
- Таълим
18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни муносабати билан Самарқанд халқаро технология университети (СХТУ) кутубхонаси Пекин шаҳридан ажойиб совғаларни қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Foreign Languages Press» (FLP) номли мазкур нашриёт «Бир макон - бир йўл» глобал ташаббуси остида 70 йилдан ошиқ вақтдирки, хитойликлар маданиятини дунёга етказиб келмоқда. Унинг олиб бораётган ишлари Хитой ва дунёнинг бошқа мамлакатлари ўртасидаги маданий мулоқот, ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини тушунишга тўла-тўкис мувофиқ келади.
Нашриёт Хитой халқаро мулоқот гуруҳи (CICG) таркибига киритилгани ҳам бежиз эмас, албатта.
Эътиборлиси шундаки, СХТУ кутубхонасига бундай китоблар илк бор ҳадя қилинаётгани йўқ. Жумладан, 2022 йилда америкалик таниқли тинчликсевар олим доктор Вебстер Терренс Дойл ҳам ўзининг китоблар жамланмасини университет кутубхонасига совға қилган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа