Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ургут" эркин иқтисодий зонасида йилига 30 минг тонна гранула қайта ишланади

"Ургут" эркин иқтисодий зонасининг дашт ҳудуди – Нуробод туманидаги Сазағон қишлоғида "М-37" халқаро магистрал йўлда барпо этилган мўъжазгина манзилда жойлашган. Йўловчи ва ҳайдовчилар учун шароит, техника, устахона, тамаддихона, 36 ўринли шинам меҳмонхона, ресторан – ҳаммаси ривожланиш белгиси.

– Ҳозирга қадар 25 та лойиҳа ишга туширилиб, 79 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилди. Шундан 20 миллион доллари хорижий инвестицияни ташкил этади, – дейди "Ургут" эркин иқтисодий зона дирекцияси директори ўринбосари Fаффор Мадаров. – Асосий корхоналаримиз ўтган йилнинг октябрь ойида дастлабки маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади ва йил охирига қадар 294 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 8,6 миллион сўмлик маҳсулот экспорт қилинди. Наврўз арафасида Сазағон массивида иккита корхонамиз ишга туширилди. Япония давлати иштирокида ташкил этилган корхонанинг лойиҳа қиймати 16,5 миллион доллардан иборат. Киритилган хорижий инвестиция эса 10,550 минг доллар. Унда йилига 30 минг тонна гранула қайта ишланади ва томчилатиб суғориш тизими қувурлари, тиббиёт ва истеъмол молларини қадоқлаш анжомлари ишлаб чиқарилади.