Ургутда 12 минг долларга ер сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
- 25.06.2021 16:19
- 185
- Жиноят ва жазо
Тумандаги “Н.” оилавий корхонаси раҳбари С.Н. “Ж.” агрофирмаси ҳудудидаги лимон етиштиришга ихтисослашган 1,48 гектар ер майдонини фуқаро М.га 12 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.
Олди-берди вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, С.Н. ашёвий далиллар билан ушланган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
ноқонуний ер
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!