Ургутда 20 миллион сўмлик пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
- 11.12.2020 12:30
- 114
- Самарқанд
Бугун, 10 декабрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро Н.У. Б. исмли шахсга 20.000.000 сўм эвазига Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган 48 блок, 480 қути, 28.800 дона “Трения” номли ва 111 блок, 1.110 қути, 66.600 дона “Британик” номли жами 95.400 дона пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда сотаётган вақтда қўлга олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
пиротехника