Ургутда 823 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш уларнинг яшаш шароитларини яхшилашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Бу борада вилоятимиз туманларида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ургут туманидаги Алгар маҳалласида давлат дастури асосида ана шундай хайрли ишларга қўл урилди.

Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУКнинг туман бўлими томонидан айни пайтда Алгар маҳалласининг Равот қишлоғига 4,2 километрлик ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 823 нафар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.

Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК матбуот хизмати.