Ургутда давлат захирасидаги ерни 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
- 18.05.2022 11:37
- 445
- Жиноят ва жазо
Вилоят прокуратураси ва ИИБ ҳамкорлигида ер майдонларининг талон-торож қилинишининг олдини олиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, фуқаро А.О. вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, фуқаро Х.Ф. Ургут тумани, Украч маҳалласи ҳудудида жойлашган давлат захирасидаги 32 сотих бўш ер майдонини 25 минг АҚШ долларига сотишга ва 6 миллион сўм эвазига тегишли ҳужжатларни Давлат кадастрлар палатаси Ургут туман филиалида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришга ишонтириб, пулни талаб қилаётганлигини билдирган.
Мазкур аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда Х.Ф. аризачи А.О.дан талаб қилган пулдан 180 миллион сўм ва 900 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Бош прокуратура ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд